Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Юта штати делегацияси – Марказ меҳмони

Юта штати делегацияси – Марказ меҳмони

Бугун, 26 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Юта штати Сенати делегацияси аъзоларининг бир гуруҳи ташриф буюрди.

Олимлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, музей фаолияти ва ундаги экспонатлар билан таништирди. Делегация аъзоларида муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳаёти ва илмий фаолиятига оид кўргазмали воситалар айниқса чуқур таассурот қолдирди.

Марказ кутубхонасида АҚШ илмий доира вакилларига китоб жамғармаси ҳамда илмий фаолият натижасида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Юта Ислом уюшмаси раиси Аваис Аҳмад Марказнинг ташкил этилиши ва ходимлар қўлга киритаётган муваффақиятларни мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг юқори самараси сифатида баҳолаб, ислом илмларига оид илмий тадқиқотларнинг тизимли тарзда давомийлигини таъминлаш заруратини алоҳида таъкидлади.

Ташриф ниҳоясида меҳмонларга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …