Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тавсиялар амалиётда қўлланади

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилоят минтақавий филиалида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Бухоро, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар қатнашган тадбирда Марказ бўлим бошлиғи Шукрулло Умаров аҳолини, хусусан, ёшларни бой тарихий, миллий ва диний анъаналаримизга ёт бўлган иллатлар таъсиридан сақлаш, терроризм, диний ақидапарастлик, миссионерликка қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар таъсирчанлигини оширишга оид амалий тавсиялар билан ўртоқлашди.

Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов ислом оламида муносиб ўрин тутган алломаларимиз ҳаёти ва илмий меросини бугунги авлод вакиллари учун намуна сифатида кенг тарғиб қилишнинг ҳаётий аҳамияти ҳақида сўзлаб, йиғилганларни Марказ томонидан нашр этилган янги адабиётлар билан таништирди.

Тадбир қатнашчилари билдирилган мулоҳазалар жойларда амалий иш самарадорлигини янада оширишда қўл келишини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …