Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маҳалла раислари ўқуви

Маҳалла раислари ўқуви

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Самарқандда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган ўқув курси доирасида тингловчилар учун “Ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда маҳалла раисларининг ўрни” мавзусида машғулот ўтказди.

Вилоятдаги маҳаллаларнинг 25 нафар раислари иштирок этган машғулотда жойларда носоғлом муҳитни юзага келтирувчи омиллар таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш ҳамда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар самарадорлигини янада оширишга оид амалий тавсиялар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …