Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 6-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 4-сура (“Нисо”)нинг 148-оятидан бошланиб,  5-сура (“Моида”)нинг 82-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

لا يحب الله الجهر بالسوء من القول الا من ظلم وكان الله سميعا عليما …

Асар сўнги (в. 13а) :

… ولتجدن اقربهم مودة للذين امنوا الذين قالوا انا نصارى ذلك بان منهم

قسيسين ورهبانا وانهم لا يستكبرون

Настаълиқ. 13 варақ. (в. 1б-13а) ; 1а, 13б бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …