Аввал хабар қилганимиздек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсида вилоятнинг турли туманларидан МФЙ раислари иштирокида ўқув-семинар ўтказилмоқда. Навбатдаги ўқув-семинар ҳам “Маҳалла раислари томонидан маҳаллаларда ижтимоий маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар» мавзусида бўлиб ўтди. Бунда МФЙ раислари томонидан мавзу доирасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, уларни янада ривожлантириш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди.
Мазкур ўқув-семинарларни ташкил этишдан мақсад мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кенг тарғиб этишдир.
Ўқув-семинарда, шунингдек, давлатимиз томонидан маҳаллалар ишини янада такомиллаштириш, уларга қўшимча имконият ва имтиёзлар берилаётгани тўғрисида ҳам сўз юритилди.
Интерактив услублар асосида ўтказилган машғулот савол-жавобларга бой бўлди.