Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИЛМИЙ АНЖУМАНДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ

ИЛМИЙ АНЖУМАНДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ

Самарқандда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг синергетик муаммолари” мавзусида республика илмий-техник анжумани ўтказилди.

Хорижий ва маҳаллий мутахассислар, ўқитувчи, талаба ва тадқиқотчилар, соҳа ходимлари иштирок этган анжуман ижтимоий барқарорликнинг синергетик муаммоларини муҳокама қилиш, таълим соҳасига фан ютуқларини кенг татбиқ этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Марказ директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев қатнашиб, “Самарқандда синергетик тадқиқотлар тараққиёти” мавзусида маъруза қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …