Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Хожа Бухорий” ўрта-махсус ислом билим юртида “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ ходимлари талабалар билан экстремизм ва терроризмнинг барча кўринишлари, ақидапарастларнинг ахборот хуружлари, турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг аянчли ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатлари, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари юзасидан мулоқот қилди.
Тарғиботчилар Марказда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, эришилаётган натижа ва қўлга киритилаётган ютуқлар, нашр қилинаётган адабиётлар хусусида ҳам атрофлича маълумот бериб ўтди.
Шу билан Марказ илмий ходимларининг Қашқадарё вилоятидаги тарғибот миссияси якунига етди. Ҳафта мобайнида вилоятнинг 7 олий таълим даргоҳида ташкил этилган тадбирларда 1400 га яқин талаба-ёшлар қамраб олинди.
Тадбирларнинг барчасида “Сиз Имом Бухорийни биласизми?”, “Аждодлар мероси – ибрат кўзгуси” ва “Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган 10 буюк аждодимиз” мавзуларида викториналар ўтказилди. Ғолиблар Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар билан тақдирланди.