Марказ тарғиботчилари “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосидаги тадбирларни 21 август куни Иштихон ва Қўшработ туманларининг маҳаллаларида ташкил этди.
Иштихондаги “Янгикент”, “Барлос”, “Қорақўйли”, “Шайхларкент”, “Одил”, “Дўстлик” ва “Қорақишлоқ” МФЙларида мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, юртимиз заминидан етишиб чиққан буюк алломалар ва мутафаккирларнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси, устозга ҳурмат ва илм олиш фазилати, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.
Қўшработ туманидаги “Шовона”, “Мустақиллик”, “Заркент”, “Пичот”, “Қўшработ”, “Озод” ва “Чиммос” МФЙлари аҳли иштирокидаги тадбирларда бугунги кунда кўз ўнгимизда содир бўлаётган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, турли мафкуравий тортишувлар кескин тус олаётган даврда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида билим ва кўникмалар берилди.
Вилоятда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати