№ inv. MR 106/VI
Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).
Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 75а).
Асар боши (в. 75а):
… ما لم يكن فيه تضعيف ولا اعتلال نحو ذهب وخرج فالمضارع على ضربين مضاعف الثلاثى ومضاعف …
Асар сўнги (в. 82а) :
… ولا ادغام فيه قولنا صرصر مضاعف ولا يمكن فيه الادغام من حيث لم يجتمع فيه المتجانسين
Колофон (в. 82а) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب
Настаълиқ. 8 варақ. (в. 75а-82а) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´65 mm. ; варақ ўлчами : 230´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.
Саҳҳоф ; Муҳаммад.
Муқова : оч қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланиб, чириган, варақлари таякисидан ажралиб кетган, қурт еган.