Home / МАҚОЛАЛАР / “АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ”НИНГ МИЧИГАНДАГИ УЧИНЧИ НУСХАСИ

“АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ”НИНГ МИЧИГАНДАГИ УЧИНЧИ НУСХАСИ

Аввалроқ Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг Мичиган кутубхонасида (АҚШ) сақланаётган “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг биринчи ва икки нусхаси билан танишган эдик. Қуйида ушбу асарнинг учинчи нусхаси ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Китобнинг бу нусхаси ҳам “Ваҳийнинг бошланиш китоби” бобидаги 1-ҳадисдан бошланиб, “Дуолар китоби” бобидаги 7563-ҳадис билан ниҳояланган.

Китоб тўлиқ ҳолатда, яхши сақланган.

 

Басмала (67б).

Асар боши (в. 67б):

باب كَيْفَ كَانَ بَدْءُ الْوَحْيِ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَوْلُ اللَّهِ جَلَّ ذِكْرُهُ إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَى نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِنْ بَعْدِهِ حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ …

Асар охири (в. 695а):

… قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ.

Библиография: Brock, GAL, I, 164; S I, 261 ; EI2 I/296-297; GAL I/157-160 S I/260-265; GAS I/115-134; Hajji Khalifah II/512-541, no. 3908; Kahhalah IX/52-53; Zirikli VI/34; R.L. V5.P, I, 8.

Колофон (в. 695а):

وقع الفراغ بعون الله وحسن توفيقه من كتابة الصحيح البخاري وقت الضحي فى اليوم السابع و العشرين من شهر رجب الفرد سنة سبع و ستين و مائة والف من هجرة من له العزة و الشرف على يد اضعف العباد احوجهم الى كرم الله يوم الثتاذ السيد الحاج محمد بن السيد الحاج پیرى لطف الله بها واعده بره عليهما والحمد الله على التمام و علي نبيه الصلاة و السلام ١١٦٧

Кўчирилган йили (в. 695а): ҳижрий 17 ражаб, 1167,  милодий 1754 йил, 22 май.

Хаттот (в. 695а): Саййид Ҳожи Муҳаммад ибн Саййид Ҳожи Пирий Лутфуллоҳ.

Ҳижозий насх. 695 варақ. (в.1б -695а); 25 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; +1б в. унвонли, зарҳал нақш билан безатилган; боб ва фасл номлари қизил сиёҳда; матн малла ранг, тилла рамка ичига олинган; ҳошиясида шарҳ, тўлдирмалар бор; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 200´130 mm.; варақ ўлчами: 300´250 mm.;  варақлар шарқона рақамланмаган. Қўлёзма 1924 йили Қоҳира шаҳрида сотиб олинган бўлиб, Абдулҳамид II нинг шахсий коллекциясида бўлган.

Муқова: қизил рангли, босма нақшли, турунж ва лола, тилла билан безатилган ғилофли, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: таъмирланган, яхши сақланган.

Абдулбосит МАМАДАЛИЕВ,
И
мом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази илмий ходими
Булғор ислом академияси магистранти
 Ирода ДАУРБЕКОВА,
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази илмий ходими

Check Also

ИСЛОМ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ

Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасини ўзида мужассам этган, ҳар замонга мос эзгуликка асосланган …