Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ НУРОТАДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ НУРОТАДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосидаги тарғибот тадбирларини бу сафар Навоий вилоятининг Нурота туманида ташкил этди.

“Оқмачит” МФЙда маҳалла аҳли олдида ислом динининг жамиятда биродарлик ва меҳр-оқибатга таянган асл таълимотлари ва қонунлари ҳақида маърузалар қилинди.

“Турко” МФЙда йиғилганларга исломнинг одамларни энг юксак фазилатларга чорловчи инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром ғоялари хусусида маълумотлар берилди.

“Эшон Судур” МФЙдаги тадбирда исломофобия шиорлари остидаги ахборот хуружларининг ғаразли мақсадлари қаттиқ қораланди. Уларнинг олдини олиш йўл-йўриқлари борасида мулоҳазалар билдирилди.

“Амир Темур” МФЙда тарғиботчилар исломдаги жиҳоднинг асосларини тавсифлаб, унинг асл моҳияти тинчлик эканини илмий асослаб берди.

Огоҳликка даъват этувчи барча тадбирлар қизғин савол-жавоб ва мунозаралар билан ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …