Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Навоий вилоятида Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида тарғибот тадбирларини бошлади.
Навоий давлат педагогика институтида туркий цивилизация, диний ва дунёвий имлар ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз бой илмий мероси хусусида маърузалар қилинди.
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа мутафаккирлар ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўз борди.
Навоий шаҳридаги “Янгиариқ”, “Ҳаёт”, “Истиқлол” МФЙлари фаоллари билан исломнинг тинчлик, эзгулик, маърифат ва бағрикенглик ғоялари ҳақида суҳбат ўтказилди.
Шаҳардаги “Янгиобод” МФЙда ўтказилган тадбирда ҳам огоҳликка даъват, ахборот хуружларига қарши кураш чоралари асосий мавзу бўлди.
Тадбирларда Марказ фаолияти ҳам тарғиб этилиб, янги нашрлар тақдимот қилинди.