Home / АЛЛОМАЛАР / АБУ АБДУЛЛОҲ АҲСИКАТИЙ (ваф.644/1246)

АБУ АБДУЛЛОҲ АҲСИКАТИЙ (ваф.644/1246)

Аҳсикат шаҳри Буюк Ипак йўли ривожида муҳим ўрин тутган. У санъат, маданият, илм-фан, адабиёт, ҳунармандчилик соҳаси қадим замонлардаёқ ривожланган марказлардан бири бўлган. Милоддан аввалги II-I асрларга оид Хитой ёзма манбалари ва араб сайёҳлари Мақдисий ва Истаҳрийларнинг (VIII-IX аср) маълумотларида: “Ахсикат уч қисм Шаҳристон, Работ, Арки аъло подшоҳ қароргоҳидан иборат. Шаҳарнинг жанубий қисмидан асосий савдо ҳамда Буюк Ипак йўли тармоғи ўтган”– деб таъриф келтирилган[1]. Аҳсикат шаҳри маънавий, маданий ҳаёт ва ислом оламидаги йирик олимларни жамлаган марказлардан бири бўлган.

 XI аср ўрталарида яшаган аллома Абу Абдуллоҳ Аҳсикасий Мовароуннаҳр Ҳанафий фақиҳ уламолари орасида фиқҳий асарлари билан танилган машҳур олимлардан саналган. Алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Ҳисомиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар Аҳсикасий бўлиб, у ҳақдаги маълумотлар манбаларда етарли эмас. Шогирдлари Муҳаммад ибн Муҳаммад Идий Бухорий ҳамда Муҳаммад ибн Умар Навжабозий ўз асарларида Аҳсикасийдан фиқҳ илми бўйича таҳсил олгани тўғрисидаги маълумотнигина  келтирган. Вафот этган йили (644/1246) ва у ҳақдаги қисман маълумотлар эса Ҳусайн Сиғноқийнинг “Вафи”, Абдулазиз Бухорийнинг “Ғайятут таҳқиқ” асарларида учрайди.

Аҳсикасий “Мунтаҳаб фи усули лил мазҳаб” асари туфайли “Мунтаҳабул Ҳусомий” лақаби билан фақиҳлар орасида машҳур бўлган. Мазкур асар  хаттотлар томонидан кўчирилиб, кўплаб нашр қилинган китоблардан саналади. Жумладан, фақиҳ Мавловий Муҳаммад Иброҳимнинг “Мунтаҳаб фи усули лил мазҳаб” ҳошияси 1900 йил, Абдухолиқ Деҳлавийнинг “ан-Намиъ” шарҳи 1908 йил (Лакнавда), Низомиддин Қурайшийнинг “Шарҳи Низомий” шарҳи 1907 йил (Деҳлида) нашр қилинган.

[1] https://ziyouz.uz/matbuot/qayta-qurish-davri-matbuoti/habibulla-zayniddinov-ahsikat-1989/
И.Даурбекова, Д.Ҳалимова,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
илмий ходимлари.
Туркия Диёнат вақфи “Ислом энциклопедияси”даги
маълумотлар асосида тайёрланди.

Check Also

АБУ БАКР ЖАССОС ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981) қолдирган илмий мерос ҳанафий мазҳабида ўзига хос аҳамиятга эга. Аллома …