Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 85

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 7-8 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 5 (“Моида”) суранинг 83-оятидан бошланиб, 7 (“Аъроф”) суранинг 87-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

واذا سمعوا ما انزل الى الرسول ترى اعينهم تفيض من الدمع مما عرفوا من الحق يقولون ربنا امنا فاكتبنا مع الشاهدين …

Асар сўнги (в. 35б) :

… وان كان طائفة منكم امنوا بالذى ارسلت به وطائفة لم يؤمنوا فاصبروا حتى يحكم الله بيننا وهو خير الحاكمين

Колофон (в. 35б ) :

تمت

Настаълиқ. 35 варақ. (в. 1б-35б) ; + 01а, 18б-20а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; суралар қизил сиёҳда;  шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Муҳр  (в 2а) : Ин калом шариф ро баройи Худо вақф кардам Жамийла ой.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган ва варақлари титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …