Бир куни Миқдод ибн Амр (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) билан суҳбатлашиб ўтирган суҳбатдошлардан биттаси у зотга ҳавас билан қараб: “Расулуллоҳни кўрган мана бу кўзлар қандай ҳам бахтли! Қанийди, биз ҳам У зотни кўрган бўлганимизда”, деди.
Шунда Миқдод у одамга ўгирилиб айтди: “Аллоҳ яширган нарсани исташ яхши эмас. Чунки банда ҳақиқатда ўша нарсаларга гувоҳ бўлса, уларни тасдиқ қиладими, йўқми, билмайди. Аллоҳга қасамки, юзлари билан жаҳаннамга улоқтирилган қавмлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир вақтда ҳаёт кечиришган. Ахир сизларни уларнинг синовларидан узоқ қилиб, Раббингиз ва Пайғамбарингизга иймон келтирган ҳолларингизда яратган Аллоҳга ҳамд айтмайсизларми?!”.
Манба: Azon.uz