Бутун умрини эл юрт фаровонлиги йўлида эзгу ишларга бахш этган, улуғ шоир, мутафаккир ҳамда йирик давлат арбоби Алишер Навоийнинг одил ҳукмронлиги тўғрисидаги қарашлари ҳаётийлиги билан ҳамон қадрлидир. Навоий «Ҳайрат-ул аброр» ва «Садий Искандарий» достонларида ўз орзусидаги одил подшоҳ тимсолини яратади ва шундай подшоҳнинг сиёсати туфайли вужудга келган кучли давлатчилик ғояларини тараннум этади. Шу билан қаторда қўрғон ғоялари асосланган ҳолда « Подшоҳ Аллоҳнинг ёрдамчиси, Аллоҳ унга бу вазифани тўғрилик ҳалоллик одиллик бажаришни топширган» ва ҳукмдорликнинг, Аллоҳнинг амри деб билади.«Ҳайрат-ул аброр» достонидаги Бадиъуззамонга бағишланган 20-мақолада дўсти Ҳусайн Байқаро тахтининг муносиб вориси сифатида унга мамлакат ни одилона сиёсат билан бошқариш ҳақида насиҳат қилар экан, бу билан ўз орзусидаги одил подшоҳ сифатларини Бадиъуззамонда ҳам шаклантиришга ҳаракат қилади.
Навоий назаридаги ҳукмдор мамлакатни адолат билан бошқариши, қатъиятли бўлиши, сиёсат юритиш ва ҳукм чиқаришда эҳтиросларга берилмай, ақл овозига қулоқ тутиши, зарур ўринларда кечиришни билиши, яъни ноҳақдан туҳмат билан айбдор деб топилган кишиларга адолатпешалик қилиши, ҳеч қачон қалбида кир, адоват сақламаслиги, холис бўлишини, ҳар бири ишини кенгаш асосида қилиши, доимо эл-юрт аҳволидан, кайфиятдан бохабар бўлиши, давлат аҳамиятига молик ҳар бир ишини ўз вақтида ҳал қилишини лозим деб ҳисоблайди.
Комил инсонга хос сифатларни ўзида мужассамлаштирган шоир орзусидаги подшоҳнинг адолатли унинг унинг яхшиларга мурувватли, ёмонларга эса қаҳрлисидир:
Кўпгина шарқ мутафаккирлари ва давлат арбоблари сингари Алишер Навоий ҳам мамлакат ободлиги, эл-юрт осойишталигининг сабабини маънавий баркамол подшоҳнинг одил сиёсати деб билади. Навоийнинг. Берилишига кўра бир гала бўлса подшоҳ чўпондир, агар эл бир боғ бўлса, подшоҳ боғбондир. Чўпон ўз галасини оч бўрилар ҳужумидан Эҳтиёт қилса, подшоҳ халқ тинчлигини шунчалар асраши лозим. Шу вазифа подшоҳга илоҳ томонидан юклатилган деб огоҳлантирилади. Шунда ҳам тахту тож эгаси бўлиш эмас, балки халқ ва мамлакатга ғамхўрлик қилиши илоҳ томонидан юклатилганлигини таъкидлайди. Шоир шоҳни улуғ, пишқир… оқаётган дарёга, аҳолиси ва яқинларини эса дарё атрофидаги анҳорларга ўхшатиб, бу ҳақда шундай дейди: «Дарё сувидан ҳам шу каби кайфият ва хосият бўлади. У аччиқ бўлса- бу аччиқ учун бўлса-бу учун бу чучук- бу тиниқ» Ҳар бир замон, ҳар бир тараққий давр ўзининг улуғ сиймоларини яратади. Алишер Навоий ҳам ўз даврининг ана шундай буюк сиймоларидан бири ҳисобланади. Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоийнинг буюклиги адабиётимиз ривожидаги хизматлари билангина белгиланмайди. Навоий бадиий ижодида қанчалик ҳаётда ҳам шунчалик беназир эди. Жамият бор экан, адолат ҳамма вақт одамларнинг диққат марказида турадиган мавзулигича қолаверади. Алишер Навоий ижодида ҳам бу адолат ғояси марказий ўринни эгаллайди. Навоий «Хамса» да одил подшолар тимсолини яратиб уларнинг ишларини ибрат қилиб кўрсатган бўлса, «Маҳбул қулуб» асарида адолат ҳақидаги уларнинг ишларини ибрат қилиб кўрсатган бўлса, «Маҳбул қулуб» асарида адолат ҳақидаги фикрларини жамлаб, гўзал ҳикматли жумлалардан ихчам қилиб баён этади. Навоий адолат ғоясини подшо шахси билан боғлаб тушунтиради. Чунки подшоҳ жамият ҳаётининг кўп масалалари унга бориб тақалади.
“Подшоҳ диёнатли, одил ва оқил сиёсатдан бўлса атрофига ҳалол, тақволи кишиларни йиғиб, райият фаровонлиги юрт ободончилиги учун қайғуради, баднафс ва фосиқ кишиларнинг йўлини тўсиб, аҳолини уларнинг тазийқидан ҳимоя қилади. Агар бунинг акси ўлароқ, подшоҳ золим бўлса, атрофига ўзига ўхшамаганларни йиғиб, юрт бошига балолар ёғишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ҳазрат Навоий назарида «одил подшо Ҳақдин халойиққа раҳмат эрур». Бундай одам мамлакатда омонлик, тинчлик ва осойишталик қарор топишига сабабчи бўлади.” 1
“Навоий одил подшо сифатларини таърифлар экан, қуйидагиларни мисол қилиб келтиради.
- фақат нотавонлар унинг ҳимоясидан мамнун;
- зулму сифат аҳли унинг сиёсатидан хафа;
- савдогарлар, мусофир сайёҳлар қароқчи –ўғрилар ҳужумидан ҳимояланган;
- мактаб-мадрасаларда толиби илм осойишта таълим олиш билан банд;
- унинг сиёсати забтидан порахўр амалдорлар, порахўр амалдорлар, девон ходимларнинг илки боғлиқ:
Илму маърифат ривож топади. Бундай подшоҳнинг «бир соатлик адолатли сиёсати олтмиш ибодатга тенг». У ўзини Аллоҳ олдида маъқул деб билади. Зероки халқ рози бўлса ҳақ рози бўлади. Навоийнинг ортиқча адолатли, ҳақ ва ҳақиқатни қарор топтириш, ёмонларнинг кўнглини вайрон қилиш яхшиларнинг мушкулини осон қилиш учун мамлакат меросида зеҳн ўткир, доно донишманд табиатан адолатпарвар одамларни севадиган бир шоҳ туриши керак дейди. Шунинг учун Навоий «султонлар ҳақида» энг юксак сазовор тангри уларнинг ҳукмдорлик бошига подшоҳлик дубулғасини шунинг учун кийдириладики, уларнинг адолатлари кўзининг чашмасидаги зилол сув мамлакат боғини қондирсин, токи бу боғда тинчлик ва фароғат гуллари очилсин, чунки улар зулм боғида май ичиб, гул сочганларида эса у майдан ҳар лаҳза ўзгара гулларни гуллатарлар. Алишер Навоий адолатли ҳукмдорларни таърифлайди мақтайди. Унинг фикрича, “одил ва маърифатпарвар шоҳ туфайли мамлакат обод, эл юрт шод ва фаровон бўлади. Одил подшоҳлар тўғрисида шундай дейди: «Адолатли подшоҳ ҳақ таолонинг халойиққа йўқотган марҳаматидир: бундай шоҳ мамлакат учун тинчлик фаровонлик сабабчисидир. Одил шоҳ қуёш билан баҳор ёмғиридек қора тупроқлар гуллар очади ва мамлакатда халқ бошида олтин билан дур сочади. Камбағал ва бечоралар унинг яхши муомаласидан роҳатда,золим амалдор ва миршаблар унинг сиёсатидан қўрқувда.»2
Хуллас Навоий орзулари Ўзбекистон давлат мустақиллиги шароитида рўёбга чиқди. Мустақиллик унинг тарихий-илмий қадриятларини,асарларини яратган таълимотларини юксак даражада ардоқлайдиган янги-янги тарихий даврдир. Бу даврда келиб Навоий ҳазратлари асарларига тамомила бошқача меҳр-муҳаббат, ҳурмат-эҳтиром билан қаратиладиган бўлади.Ўзбек халқининг ҳар бир фарзанди, Республикамиз фуқаролари унинг асарларини севиб ўқиб-ўрганмоқда, улардан таълим-тарбия олмоқда.
-
З. Ғафуров «Ўзбекистонда сиёсий ва манавий-марифий таълимлари тараққиёти» 2001 йил.
-
«Ҳайрат-ул аброр» А.Навоий.