Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ Матолиб ал-мусолли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 52/I

Муаллиф. Муаллифи номаълум.

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1б) :

… المباح و غير المشروع  نوعان محرم و مكروه …

Асар сўнги (в. 20б) :

… من الحيط و الفتاوى الخانية و الفتاوى الكبرى و الهندية  … المنفق و ميزان الاصول و الكتاب و الله اعلم بالصواب

Настаълиқ. 20 варақ. (в. 1б-20б) ; 21-22 бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; асосий матностига қора  сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´75 mm. ;  варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, айрим варақлари нам зарарланиб, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

فى بيان العقايد على مذهب اهل السنه والجماعة (Фи баёни ал-ақоид ала мазҳаби аҳли сунна вал жамоат)

№ inv. MR 460/VII Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …