Home / ЯНГИЛИКЛАР / БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов 50 ёшга тўлди.

Шовосил Зиёдов 1973 йил 17 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат Шарқшунослик институтини тамомлаб, Ўзбекистон Фанлар Академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институтида фаолият юритган. У 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида иш бошлагунга қадар Имом Бухорий халқаро маркази директори лавозимида ишлаган.

Тарих фанлари доктори, доцент Шовосил Зиёдов “Абу Мансур Мотуридий ва унинг “Китоб ат-Таъвилот” асари” номли монография муаллифи. Минтақамизда ва хорижда калом тарихи, Шарқ қўлёзмаларига оид кўплаб илмий мақола, рисола ва каталоглар нашр эттирган. Кўплаб хорижий ва миллий илмий анжуманларда иштирок этган. Шунингдек, Германия, Франция ва Буюк Британия Шарқшунослик марказларида малака оширган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Check Also

ИСЛОМГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА СЎҒД ВА МОВАРОУННАҲРНИНГ ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА КАМОНЧИЛИК АНЪАНАСИ

📢 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка …