Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / САМАРҚАНДДА ЙИРИК ХАЛҚАРО СИПОЗИУМ БОШЛАНДИ

САМАРҚАНДДА ЙИРИК ХАЛҚАРО СИПОЗИУМ БОШЛАНДИ

Бугун Самарқандда Самарқанд давлат университети, Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид ва Бурса Улудағ университетлари ҳамкорлигида “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” мавзусидаги халқаро симпозиум бошланди.

Нуфузли анжуманда Туркиянинг Самарқанддаги ваколатхонаси (ТИКА) раҳбарияти, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистон Фанлар академияси, мамлакатимиз ҳамда Туркиядаги олий ўқув юртларининг 50 нафарга яқин олим ва мутахассислари иштирок этмоқда.

Ҳар икки мамлакатнинг улуғ аждодлари даврида ҳукмрон бўлган маънавий-маърифий муҳитни чуқурроқ ўрганиш асносида Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган анжуман 26 октябрга қадар Туркиянинг Бурса ва Анқара шаҳарларида давом эттириши кўзда тутилган.

Симпозиумга таклиф этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиев анжуманнинг Бурсада ўтказиладиган шўъба йиғилишида “Темурийлар даврининг машҳур калом илми уламолари” мавзусида маъруза қилиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …