Home / ЯНГИЛИКЛАР / Сингапурда “Мусулмон зиёратчиларни Ислом меросига қайтариш” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сингапурда “Мусулмон зиёратчиларни Ислом меросига қайтариш” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сингапурда “Crescent Rating & HalalTrip” агентлиги асосчиси Фазал Бахарддин томонидан ташкил этилган “Мусулмон зиёратчиларни Ислом меросига қайтариш” мавзусига бағишланган муҳокама бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров йиғилганларга мамлакатимизнинг бой исломий мероси, жумладан, Ҳазрати имом мажмуаси, Занги ота зиёратгоҳи, Шоҳи-Зинда ва Руҳобод мақбаралари ва бошқалар меъморий обида ва зиёратгоҳларнинг мусулмон сайёҳларида қизиқиш уйғотадиган жиҳатлари ва саёҳатчилар учун яратилган қулайликлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни тақдим этди.

Ислом дини, Қуръони карим ва Ҳадис илмининг асл моҳияти, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асослари, Имом Бухорий, Имом Термизий каби юртимиздан етишиб чиққан буюк ҳадисшунос алломалар меросини ҳар томонлама ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Хива ва Термиз шаҳарларининг зиёрат туризми соҳасидаги имкониятларини янада кенгайтириш ва самарали фойдаланиш, хорижлик сайёҳларни ушбу ҳудуднинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий мероси билан кенг таништириш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.

Ўз навбатида, Ф.Бахарддин Ўзбекистон зиёрат туризми бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилаётгани, уларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, мақбул ва қулай ички ҳамда халқаро зиёрат туризми муҳитини яратиш, туризм маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган ишларга юқори баҳо берди. 

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …