Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган жамоатчилик вакиллари ва маданий марказлар мутасаддилари иштирокида “Диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги омилидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир аввалида унинг иштирокчилари – Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, Самарқанд шаҳар Рус-православ черкови, Самарқанд Рим-католик черкови, Самарқанд шаҳар Рус, Татар-бошқирд, Поляк миллий маданият марказлари, Яҳудийлар жамоаси вакиллари ва бошқа конфессиялар аъзолари Марказ музейи билан яқиндан танишиб, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар юртимизда динлараро бағрикенгликни таъминлаш, унинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўламини қайд этдилар. Айниқса турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор ҳамда виждон эркинлиги ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга оид олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Кейинги йилларда диний бағрикенгликни, конфессиялараро муносабатларда барқарорликни таъминлаш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз изчил тараққиётининг кафили бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирга кутилмаганда юқори мартабали меҳмон кириб келди. Бу ҳақда навбатдаги хабарда батафсил маълумот берилади.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Лондонда «Ўзбекистон ва Буюк Британия: Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий кўприк» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Мамлакатимиз элчихонасида  Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида Имом …