Home / ЯНГИЛИКЛАР / МАРКАЗ ОЛИМИ ЙИРИК АНЖУМАНДА

МАРКАЗ ОЛИМИ ЙИРИК АНЖУМАНДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Тураев Бахтиёр Оманович пойтахтимизда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ҳамда Конрад Аденауэр фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Цивилизациялараро мулоқот – халқ дипломатиясининг муҳим омили” мавзусида ўтказилган илмий-амалий семинарда иштирок этди.

Олим семинарнинг “Глобаллашув даврида маданиятлараро мулоқот” номли шўъба йиғилишида “Цивилизациялараро мулоқотнинг фалсафий-синергетик моҳияти” мавзусида маъруза қилди.

Семинарда ўқилган маърузалар юзасидан савол-жавоблар ҳамда қизғин мунозаралар бўлиб ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …