Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция

“Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номлари билан аталган халқаро илмий-тадқиқот марказлари мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июнда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сон Қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси” 27-банди ижроси бўйича “Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, 2022 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуида онлайн халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган:

– Шарқ алломалари меросида ислом илмларининг ўрганилиши;

– Мовароуннаҳрда табиий ва аниқ фанлар ривожи;

– Мусулмон олимларининг жаҳон илм-фани тараққиётига таъсири;

– Шарқ алломалари илмий меросида бағрикенглик масаласининг ёритилиши.

Муаллифлар учун маълумот

Конференцияга топширилган маърузалар тезислари илмий тўплам шаклида чоп этилади. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир.

Тезис матнини расмийлаштириш талаблари:

1.  Тезис матни MS Office дастурининг WORD 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегель катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.

2.  Тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳамждаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, электрон тарзда ташкилий қўмитага топширилади. Иқтибослар матн остида берилади.

3.  Маърузачининг исми, фамилияси, отасининг исми, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан (иккинч қаторда) кўрсатилади. Сўнгра

1 интервал қолдириб, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.

4.  Файл номи муаллиф ёки биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланиши лозим.

5.  Мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда ўзбек, турк, араб, инглиз, рус тилларида тақдим этилиши мумкин.

Телефон:

Телеграм:

WhatsApp:

e-mail:

Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган мақолалар конференция тўпламига киритилмайди. Тезислар 2022 йил 30 апрелгача қабул қилинади.

Конференция тили: ўзбек, турк, араб, инглиз.  

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …