Жорий йилнинг 30 октябр куни Самарқанд халқаро аэропортининг мажлислар залида Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази илмий ходимлари иштирокида “Миллатлараро тотувлик ва экстремистик оқимлардан келаётган таҳдидлар” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, ҳуқуқбузарликлар профилактика ходими, “Самарқанд” газетаси мухбири ва Самарқанд халқаро аэропорти ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида “Кўрнамак” фильми намойиш этилди. Фильмдан сўнг Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази илмий ходимлари Б.Амонов ва Н.Қобиловлар мавзу ва намойиш этилган фильм юзасидан ўз муносабатларини билдириш билан бирга жамиятда миллатлараро тотувликни таъминлаш ва экстремистик оқимлардан келаётган таҳдидларга қарши курашиш, ижтимоий тармоқлар орқали диний арбоб бўлмаган кишиларнинг муқаддас динимизга боғлаб тарқатилаётган асоссиз хабарларига ишониб алданиб қолмаслик ва диний муҳитни соғломлаштириш зарурлиги ҳамда ишсизлик, лоқайдлик ва мафкуравий бўшлиқ каби омиллардан сақланиш, огоҳ бўлиш давр талаби эканлиги уқтирилди.
ИБХИТМ илмий ходими Б.Амонов