Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ўрта асрларда Марказий Осиё кутубхоналари тарихи

Ўрта асрларда Марказий Осиё кутубхоналари тарихи

Хабар берилганидек, бугун, 29 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари номзоди, доцент Ш.Зиёдов  Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Ёш олимлар кенгаши томонидан ташкил қилинган илмий анжуманда иштирок этиб, “Ўрта асрларда Марказий Осиё кутубхоналари тарихи” мавзуида маъруза қилди.

ZOOM видеоконференция дастури орқали ўтказилган илмий анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, Ислом академияси қошидаги Ёш олимлар кенгаши аъзолари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Олим маъруза давомида Бухородаги илк кутубхоналар,  Хожа Муҳаммад Порсо кутубхонасига оид янги маълумотлар, Жўйбор хожаларининг Говкушон кутубхонасига вақф қилган китоблари, Бухоро қозикалонларининг сулолавий кутубхоналарига доир маълумотлар билан ўртоқлашди.

– Ўзбекистон қўлёзма фондларида сақланаётган қўлёзма асарларнинг айримларини келиб чиқиш тарихи шу вақтгача бир неча муҳим саволлар билан жавобсиз қолиб келмоқда. Бугун юртимизда илмий тадқиқот ишларига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Тадқиқотлар учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Эндиликда ушбу масалаларни ечимини топиш, мавзу юзасидан изланишлар олиб бориб натижасини илм аҳлига етказиш муҳим аҳамиятга эга, – деди Ш.Зиёдов.

Семинар сўнгида иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига олим томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …