Бугун 18 октябрь, пайшанба куни Маккаи Мукаррамада Уюшма Олий кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзМИ Матбуот химати хабар бермоқда.
Анъанага мувофиқ, сессия Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Саудия Арабистони бош муфтийси Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх анжуман иштирокчиларини қутлаб, Уюшманинг навбатдаги 43-сессияси ишига муваффақият тилади.
Ушбу анжуманда дунёдаги нуфузли уламолар, кенгаш аъзолари, жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам иштирок этмоқда. Бугун анжуман ишида Сурия, Ироқ, Фаластин давлатларида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга оид масалалар кўриб чиқилади. Шунингдек, Уюшма Олий кенгашининг бир йиллик ҳисоботи ҳам тақдим этилади.
Манба: azon.uz