Аввал хабар берилганидек, жорий йил 4 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университети қошидаги илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Аҳмад Яссавийнинг фалсафий қарашлари” мавзуида онлайн семинар ташкил этилди.
Унда Марказ тадқиқотчилари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг профессор ўқитувчилари ва ёш олимлари, илмий изланувчилар иштирок этди.
Семинарда Аҳмад Яссавий илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Досай Кенжетаевнинг “Аҳмад Яссавийнинг фалсафий қарашлари” мавзуидаги маърузаси тингланди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган семинарда олим тадқиқотчиларни қизиқтирган барча саволларга илмий далиллар билан атрофлича жавоб қайтарди.