Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حضرت على قصه سى (Ҳазрат Али қиссаси)

حضرت على قصه سى (Ҳазрат Али қиссаси)

Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.).

Қисса. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар шеърий услубда ёзилган бўлиб, унда тўртинчи халифа Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, шунингдек, кўрсатган қаҳрамонликлари баён қилинган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Туркий.

Басмала (в. 1а) .

Асар боши (в. 1а) :

كيل ايمدى صيقلى سن قلمه يلغرز      كه بول يتميش ايكى تنى غه قوشول توز

أكرجى اوزلارى يوق سوزلارى بار    سوراغ سوزدين تابسن سوزله اى رباب ….

Асар сўнги (в. 24б ) :

…. إيشتب قل أميرنى بول سوزينى     باريب اول قل ارا اوردى اوزينى

 قيليب غيرت قريب آدمنى بسيار        شهادت تابتى اولهم آخير حال

Библиография : Kat. I.R, I,  № 946.

Настаълиқ. 24 варақ. (в. 1а-24б) ; +01а, 02б бўш варақ ; 01б-02а дуолар  бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари қора сиёҳда ;  шарқ  қоғози ;  курроса 8 ; матн ўлчами : 200´100 mm. ; варақ ўлчами : 275´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланган. 

Муқова :  сариқ рангли, босма нақшли, тахта. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …