Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / БУЛҒОР ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИККА ОИД МУЗОКАРА ЎТКАЗИЛДИ

БУЛҒОР ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИККА ОИД МУЗОКАРА ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Татаристон Республикасининг Булғор ислом академияси олимлари ўртасида он-лайн мулоқот ташкил қилинди.

Маълумот учун 2019 йилнинг 29 августида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Татаристон Республикасининг Булғор ислом академияси ўртасида ҳамкорликка оид Англашув меморандум имзоланган бўлиб, музокара чоғида мазкур Меморандум ижросини таъминлаш механизмлари ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистондаги талаба ёшларни Булғор ислом академиясининг магистратура ва докторантура босқичига жалб қилиш, Марказ ва Академия илмий ходимлари ва талабаларини икки томонлама малака оширишини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамкорликда амалга ошириш, диссертация мавзуларни муҳокама қилиш, Марказ профессор ва докторларини Академия Илмий Кенгаши таркибига киритиш ҳамда уларни Академия докторант ва магистрантларига илмий раҳбарликка тайинлаш, Мовароуннаҳр алломаларининг ҳаёти ва илмий меросига доир онлайн семинар ва конференциялар ташкил қилиш ҳамда томонлар илмий журналларида илмий ходимлар илмий мақолаларини мунтазам эълон қилиб бориш каби икки томон учун ҳам манфаатли бўлган қатор келишувларга эришилди.

Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2021 йилдан эътиборан таъсис этилиши режалаштирилаётган “Имом Бухорий халқаро стипендияси”га Академия тадқиқотчиларини жалб қилиш ва Марказ илмий ходимларининг Академияга талабаларига маҳорат дарслари ва маърузаларни ташкил қилиш масаласи юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …