Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح بدء الأمالى(Шарҳ бадъу ал-амолий)

شرح بدء الأمالى(Шарҳ бадъу ал-амолий)

№ inv. MR 137/IV

Муаллиф: Шамсиддин Муҳаммад Кўҳистоний (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.) (49б).

Ақоид. Асар Сирожиддин Али ибн Усмон ибн Муҳаммад Ўший Фарғонийнинг (ваф. 569/1173 й.) “Бадъ ал-амолий” асарига ёзилган шарҳ. Асар ақийда илмига бағишланган бўлиб, унда сунний мазҳабидаги эътиқодий масалалар ва ҳукмлар баён қилинган. Ҳар бир мавзулар далиллар билан шарҳлаб берилган.

Нусха тўлиқ. 

Басмала (в. 49б) :

Асар боши (в. 49б) :

الحمد لله الذى زين بوطاننا بالعقائد الصافية  وظواهرنا بتبصرة الأحكام الخافية الشافية والصلاة والسلام على أفضل الأنام وعلى آله وأصحابه خير اهل الكلام …ذ

 Асар сўнги (в. 75б) :

… و لا يخفى أن الدعاء ملايم بالإتمام فقد را عى الناظم عليه من حسن الإحتمام

Библиография : Ahlwardt, № 2414 ; Халидов I, № 1617-1620.

Колофон (в. 75б) :                 تم بعون الملك العلام                                                                                                                                                                                   

Настаълиқ. 27 варақ. (в. 49б-75б)  ; 20 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´87 mm. ; варақ ўлчами : 238´140 mm. ; 56 та варағи шарқона рақамланган.

Муқова : малла рангли муқова, таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …