Home / 2025 / Oktabr (page 2)

Monthly Archives: Oktabr 2025

Ўзбекистон ва Индонезия ҳамкорлиги янги босқичда

26 октябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида «Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги туризм ва илмий-маданий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки халқ маданиятининг серқирра ва …

Батафсил

Илм ва маърифат – радикализмга қарши энг кучли қалқон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд давлат университети Ургут филиалида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари бугунги глобаллашув даврида ёшлар онгига ёт ва бузғунчи ғояларни сингдиришнинг олдини олиш, уларни соғлом дунёқараш, миллий ва …

Батафсил

مجموعة المسائل (Мажмуът ал-масоил)

№ inv. MR 274/ VIII Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асарда Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъанинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” асарига ёзилган шарҳдан бир варақ. Ундан сўнг “Китобут таҳорат”(“Таҳорат китоби”), “Китобуз забоиҳ” (“Қурбонлиқлар китоби”), “Китобус сойд” (“Ов китоби”) ва араб ва форс тилидаги фиқҳга оид турли маслалар келтирилган. Нусха …

Батафсил

تعبیر نامه (Таъбирнома)

№ inv. MR 274/VII Муаллифи – номаълум. Фиқҳ ва дуо. Асарда туш таъбирини, Одам алайҳис салом жаннатдан чиқгандан сўнг Аллоҳ таоло амри билан Жаброил алайҳис салом унга таълим бергани ва бирор иш бажараётганда қайси дуолар ўқилиши баён этилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 75а). Асар боши (в. 75а): الحمد الله رب …

Батафсил

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИНИ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Бугунги кунда диний бағрикенглик сиёсатини таъминлаш, динлар ва конфессиялараро мулоқотни йўлга қўйиш дунёда, минтақалар ва давлатлар кесимида тинчлик, барқарорлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асоси бўлиб қолмоқда. Диний бағрикенглик сиёсати деганда ҳукумат ёки ташкилот ўз юрисдикцияси доирасида турли динларнинг эътиқодини қўллаб-қувватлаш учун қабул қиладиган тамойиллар ва ҳаракатлар тушунилади. У шахсларнинг камситиш, таъқиб, …

Батафсил

ЎЗБEКИСТОН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА ДИНИЙ БАҒРИКEНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Бағрикенглик – жамият ва давлат ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб, инсон ва унинг тараққиёти тарихида муҳим роль ўйнайди. Шу ўринда бағрикенглик – фақатгина назарий тушунча бўлмай, у энг аввало, маълум маданият ва цивилизациянинг муҳим элементи ҳам ҳисобланиши алоҳида таъкидланади. Агарда маданият тушунчасини у ёки бу жамиятнинг тарихан шаклланган қадриятлари, анъана …

Батафсил

دهقان چلیق رسالسی (Деҳқончилик рисоласи)

№ inv. MR 274/VI Муаллифи – номаълум. Ахлоқ. Асарда Одам алайҳис салом жаннатдан чиқгандан сўнг Аллоҳ таолонинг амри билан Жаброил алайҳис салом унга таълим бергани ва бирор иш бажараётганда қайси дуолар ўқилиши баён этилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 73б). Асар боши (в. 73б): دهقان جليق نى رسالسي بو ترور آدم …

Батафсил