Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ўзбекистон ва Индонезия ҳамкорлиги янги босқичда

Ўзбекистон ва Индонезия ҳамкорлиги янги босқичда

26 октябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида «Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги туризм ва илмий-маданий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки халқ маданиятининг серқирра ва бой намуналари намойиш этилди. Индонезиялик меҳмонлар Шайхонтоҳур ва Юнусхон мақбараларини зиёрат қилди.

Тадбир икки давлат ўртасидаги илм-фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …