Дунёнинг турли мамлакатлари кутубхоналарида Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари нусхалари сақланмоқда. Жумладан, Американинг Мичиган кутубхонасида ҳам ушбу асарнинг “Ваҳийнинг бошланиши” бобидан “Саҳобаларнинг фазилати” қисмидаги 3758-ҳадисгача бўлган нусхаси сақланиб келмоқда. Китоб тўлиқ ҳолатда бўлиб, бошланиши (басмаласи) ва муқаддимаси 4 бетни ташкил қилади. Асар араб тилида ёзилган ва илк боби …
БатафсилMonthly Archives: May 2023
ИМОМ БУХОРИЙ СИЙРАТИ
Маълумки, ҳозирги кунда дунё миқёсида ислом дини нуфузи ортиб бормоқда. Қуръони каримни ўрганиш ва унга амал қилиш мусулмонлар кундалик ҳаётида янада мустаҳкам қарор топмоқда. Бу эса дунёдаги айрим динимиз душманларига ёқмаслиги табиий. Шу сабабдан муқаддас динимизга тош отувчилар ҳам кўпаймоқда. Айниқса, динимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган алломалар ҳақида турли уйдирма …
БатафсилМАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ
Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Нур-Муборак Миср Ислом маданияти университети ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (ИРСИКA) билан ҳамкорликда “Ҳисомуддин Сиғноқийнинг ислом цивилизациясидаги мероси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Қозоқ элининг атоқли олими Ҳисомиддин Сиғноқий таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан …
БатафсилЕТТБ МЕҲМОНЛАРИ – МАРКАЗДА
Европа тикланиш ва тараққиёт Банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг Самарқандда ўтказилган 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Марокаш делегациясининг раҳбари, Қиролликнинг молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳишам Толби ҳамда Бошқарма бўлим бошлиғи Брахим Чоуки Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек …
БатафсилЯХШИЛИК БЕРИЛГАНЛАР
Бугунги кунда эл танимаган айрим кимсаларнинг ижтимоий тармоқларга чиқиб фатво бераётганини ва баъзилар уларнинг номига ҳатто “фақиҳ” сўзини қўшиб ишлатаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Ушбу мақоламизда фақиҳ сўзи ва унга боғлиқ маълумотларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари орқали ёритиб, эътиборингизга ҳавола қиламиз. قال حميدُ بنُ عبدِ الرحمان: سمعتُ معاويةَ بنَ أبي سفيانَ …
БатафсилМУҲАДДИСЛАР ФАЗИЛАТИ
“Муҳаддис” деган ном Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини ёд олиб, бошқаларга тўлиқ етказиб берувчига нисбатан қўлланишининг ўзи ҳам бу тоифага мансуб одам юксак фазилат эгаси эканини кўрсатиб туради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари шунчаки оддий сўзлар эмас, балки инсониятни куфр зулматидан имон нурига олиб чиқиш, улуғ хулқларни камолга …
БатафсилИмом Бухорий сабоқлари: «ИМОН ҲАЛОВАТИ»
Tas-ix:
БатафсилҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛ БИЛАН МУНОСАБАТ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
Аллоҳ таоло одамзодни ҳар доим дин орқали тарбиялаб келган. Уни етказишни Пайғамбарлар зиммасига юклаган. Динларнинг энг мукаммали бўлган исломни етказишда Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танлаб олган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари, феъллари ва турмуш тарзлари биз учун ҳаёт дастуридир. У зотнинг ҳаётлари инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб …
БатафсилУЗОҚ УМР КЎРГАН САҲОБА
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан минглаб инсонлар ҳамсуҳбат бўлган. Бироқ уларнинг барчаси ҳам саҳоба бўлиш бахтига мушарраф бўлмаган, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарлик даврларида кўрган, у зот билан ҳамсуҳбат бўлган ва имон келтириб, мўмин ҳолида вафот этганларгина саҳоба дейилади. Саҳобаларни фақат яхши сифат ва яхши ном билан тилга …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир. Кимда улардан биттаси бўлса, уни тарк қилмагунча, унда нифоқлик бордир. Агар омонат берилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон сўзлайди; аҳдлашилса, шартнома тузилса, устидан чиқмайди; хусуматлашилса, бузуқлик қилади», дедилар». Имом Бухорий ва Имом …
Батафсил