Home / 2020 / Iyul (page 7)

Monthly Archives: Iyul 2020

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини “шаръий” деб исботлаш учун ўзларини “мужтаҳид” деб эълон қилиши тўғрими?

Қуръон ва ҳадислар исломнинг асосий манбалари бўлиши билан бирга, мусулмонлар ҳаётини ташкил этиш учун муҳим қўлланма ҳам ҳисобланади. Шундай экан, Қуръон ва суннатга асосланган ҳолда, мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти ва жамият фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни кўзлаб фатво чиқариш алоҳида билим ва малакани талаб этади. Мўътабар манбаларга кўра, …

Батафсил

Пайғамбаримизнинг ҳадислари ҳақида жамловчи, саҳиҳ, муснад тўплам

Имом Бухорийнинг бош асари ҳисобланган “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китоби турли номлар билан аталади. Аммо у кишининг ўзлари қўйган расмий номни жуда оз сонли кишилар билади. Абу Наср Калабозий ўзининг “ал-Ҳидаяту вал иршаду фи маърифати аҳлу сиқот ва сидод” асарида, Қози Иёз “Машариқул анвар фи сиҳаҳил асар” асарида, Ибн Солаҳ “Муқаддимату фи …

Батафсил

Мисрда ўзбекистонлик олимнинг араб тилидаги китоби нашр этилди

Бугун 10 июль куни Тошкент ислом институти ташаббуси билан Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Миродил Ҳайдаровнинг араб тилидаги “Шариат ва Ўзбекистон кодексида Оила ҳуқуқи: ҳанафийлик мазҳаби асосида никоҳ ва талоқ масалалари” номли китобининг онлайн тақдимоти ташкил этилди, дея хабар бермоқда Тошкент ислом институти сайти. ZOOM дастури орқали ўтказилиб, 80дан …

Батафсил

МОТУРИДИЙШУНОС ОЛИМ, МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ УМАР ЧЕЛИКНИНГ ФИКРЛАРИ

2020 йил 9 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотмаркази томонидан Туркиянинг Мармара университети профессори, доктор Умар Челик билан онлайн семинар ўтказилди. Суҳбат давомида профессор, доктор Умар Челик қуйидаги асосий масалаларга тўхталди:  Имом Мотуридий ислом оламида муҳим ўринга эга шахсият ҳисобланади. Унинг илмий мероси мусулмон дунёсида катта аҳамиятга эга. “Таъвилотул Қуръон” …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Саъид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мўминга етадиган ҳар қандай беморлик, кулфат, касаллик, маҳзунлик, ҳатто унга тушган ғам ҳам ёмонликларига каффорат бўлур”. Имом Бухорий ривоят қилган.

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 61 Муаллиф: Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. …

Батафсил

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОТА-ОНАНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Ҳар бир фарзанд хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин, у шаклланиб оиласи, халқи ва жамияти учун хизмат қиладиган, комил инсон бўлиб вояга етиши бевосита ота-оналар ўзларининг тарбия борасидаги бурчи ва масъулиятларини ҳар томонлама теран англаган ва ҳис қилган ҳолда адо этишларига боғлиқдир. Албатта, ушбу бурч ва масъулиятлар аждодларимиздан мерос бўлиб …

Батафсил

Шошилинг, Ҳадис илми мактабида ўқиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20 июнидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини qabul.muslim.uz портали орқали онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланган эди. Ҳадис илми мактаби олий диний таълим муассасасига ўқиш учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 10 июль куни соат 20:00 га …

Батафсил

Таниқли  мотуридийшунос олим, Туркиянинг Мармара университети профессори Умар Челик иштирокида онлайн-семинар ташкил этилди

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида  Имом Мотуридийнинг “Таъвилотул Қуръон” асарининг манбалари мавзусида онлайн-семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарда Марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари ҳамда таниқли мотуридийшунос олим, Туркиянинг Мармара университети профессори …

Батафсил

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

Тинчлик уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таминланади. Афсуски, турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган кучлар бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Зеро, ғоялар кураши авж олган XXI асрда ҳам тинчлик неъмати кўплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бўлиб …

Батафсил