Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Таниқли  мотуридийшунос олим, Туркиянинг Мармара университети профессори Умар Челик иштирокида онлайн-семинар ташкил этилди

Таниқли  мотуридийшунос олим, Туркиянинг Мармара университети профессори Умар Челик иштирокида онлайн-семинар ташкил этилди

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида  Имом Мотуридийнинг “Таъвилотул Қуръон” асарининг манбалари мавзусида онлайн-семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари ҳамда таниқли мотуридийшунос олим, Туркиянинг Мармара университети профессори Умар Челик иштирок этмоқда.

Онлайн мулоқотда “Таъвилотул Қуръон” асарининг аҳли сунна вал жамоа тафсирлари орасида тутган ўрни, мазкур асарнинг Туркия кутубхоналарида сақланаётган нусхалари ва унинг бугунги кундаги аҳамияти мавзуларида фикр-мулоҳазалар юритилади.

Маълумот учун 2019 йилда Туркиянинг Мармара университети ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликка доир меморандум имзоланган бўлиб, ушбу келишув доирасида ўтган давр мобайнида қатор истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг январь ойида Мармара университети Илоҳиёт факультети доктори, профессор Юсуф Шавқий Явуз Имом Мотуридийнинг турк олимлари томонидан таржима қилинган 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асарини Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхона фондига ҳадя қилди. Бундан ташқари, ҳар икки давлат ёш олимларининг ўзаро тажриба алмашиши йўлга қўйилиб, халқаро илмий-амалий семинарларда иштирок этиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида айни вақтда Марказ илмий ходимлари томонидан Имом Мотуридийнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Мазкур онлайн-семинар  ана шу жиҳатдан ҳам аҳамиятлидир.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …