Home / 2019 / Mart (page 2)

Monthly Archives: Mart 2019

يسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)

№ inv. MR 114 Муаллиф номаълум. Қисса. Ўзбек халқи орасида жуда кўп ўқилган қисса ҳисобланади. Асарда Исфахон ҳукмдори Бўзўғлоннинг набираси Юсуф ва Аҳмад исмли шаҳзодаларнинг уюштирилган фитна оқибатида Исфахондан бадарға қилиниб, уларнинг бошидан ўтган саргузаштлари насрий усулда баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : … بر نسحت سزكا …

Батафсил

Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг «Кашшоф» асари мавзуcидаги илмий-амалий семинар

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида, халқимизнинг маънавий-маърифий юксалишида ўзига хос аҳамиятга эга. Марказ илмий ходимлари мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш, нашр этиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказишдек …

Батафсил

Ҳадис илми мактабига замонавий автобус топширилди

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этиш, улар хоки қўним топган манзилларни обод этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Батафсил

Мазҳаблар ўртасидаги илиқ муносабатлар

Мазҳаб сўзи луғатда “йўл”, “йўналиш” маъноларини англатса, истилоҳда шаръий далиллардан фатволар чиқаришда махсус усул ва қоидаларга таяниб иш кўрган мужтаҳиднинг йўлига айтилади. Маълумки, Ислом оламининг аҳли сунна тоифаси ичида тўртта фиқҳий мазҳаблар мавжуд. Улар Ҳанафий, Моликий, Шофиъий ва Ҳанбалий мазҳабларидир. Табиийки, бир шаҳар аҳолиси мазҳаби билан бошқа шаҳар аҳолиси мазҳаби …

Батафсил

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири, Дубай амири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида 26 март куни Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди. Амирликларнинг энг йирик шаҳри Дубай инсоният илмий-техник тараққиётининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этган. Масалан, дунёнинг саккизинчи мўъжизаси, деб …

Батафсил

Динлараро бағрикенглик жамият барқарорлигининг кафолатидир

Тарихга назар соладиган бўлсак, юртимизда ҳамиша ижтимоий ҳамкорлик руҳи ва бағрикенгликни тарғиб этувчи қадриятлар устувор бўлиб келганидан далолат беради. Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англаш, маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни кечаётган ҳозирги пайтда умуман динга ва айниқса ота-боболаримиз дини бўлиб келган ислом динига муносабат тубдан ўзгарди. Бу соҳадаги ютуқлар ва ўзгаришларни санаб ўтишга …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ўқувчи-ёшлар саёҳати давом этмоқда

Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътибор билан таъкидланмоқда.  Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ғоялари асосида ташкил этилган илмий Марказ мамлакатимиз маънавий тараққиётида ёш авлод тарбиясида катта аҳамиятга эга. 25 март куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанд вилояти Оқдарё тумани халқ таълими …

Батафсил

بياض (Баёз)

№ inv. MR 216/II Муаллиф номаълум. Шеърият. Асарда тасаввуфий шоир, тариқат пешвоси Аҳмад Яссавий ҳикматлари баён қилинган бўлиб, унда инсонийлик, солиҳликнинг оқибатлари, дунёнинг фонийлиги ҳақида байтлар келтирилган. Шунингдек, асарда Бобораҳим Машрабнинг  (47б) ўлим ҳақида айтган наъатлари ва  Пайғамбар (с.а.в.)нинг ўлим ва қиёматдаги ҳисоб-китоб ҳақида айтган сўзлари  Собир Сайқалий томонидан назм …

Батафсил