Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг «Кашшоф» асари мавзуcидаги илмий-амалий семинар

Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг «Кашшоф» асари мавзуcидаги илмий-амалий семинар

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида, халқимизнинг маънавий-маърифий юксалишида ўзига хос аҳамиятга эга.

Марказ илмий ходимлари мутафаккир алломаларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш, нашр этиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказишдек масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

27 март куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази конференциялар залида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги барча вакиллари ва юртимиздаги ўрта-махсус ислом билим юртларининг раҳбарлари иштирокида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг Кашшоф асари” мавзуидаги илмий-амалий семинар ташкил этилди. Илмий-амалий семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори У.Уватов ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдовлар алломанинг ҳаёти ва илмий мероси тўғрисидаги маърузалари билан иштирок этди.

Тадбир асносида Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Эвадуллаев, меҳмонларни Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар, Қуръон оятлари билан таништириб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида ҳамда буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида маълумотлар берди ҳамда меҳмонларни музейга таклиф этиб, бу ерда сақланаётган нодир қўлёзма асарлар, ноёб экспонатлар, Марказ фаолияти ҳақида ахборот берувчи замонавий воситалар тўғрисида маълумотлар берди.

Илмий-амалий семинар қатнашчилари мана шундай маънавият масканларига саёҳат қилиш, буюк алломаларимиз илмий мероси тўғрисида илмий-маърифий мавзуларда тадбирлар ташкил этиш, ёшларимизни илм олишга, халқимизни китобга бўлган меҳрини оширишга ва буюк аждодларимиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладилар.

ИБХИТМ Матбуот хизмати
Ж.Жумаев

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …