Home / 2018 (page 43)

Yearly Archives: 2018

“ШИРЪАТ АЛ-ИСЛОМ” АСАРИДА ЗИЁФАТ ОДОБИ ВА УНГА ОИД ҲАДИСЛАР(2-қисм)

Илмда ва ёшда улуғларни муқаддам қилади. Меҳмонга машаққат туғдирмайди. Намоз вақтлари эслатиб турилади. Меҳмон тунаб қолса, кечқурун кириб чироқ, мисвок, кавуш ва таҳорат идиш каби нарсаларни ҳозирлаб қўяди. Чунки меҳмон мусофир бўлса, намоз вақтларида хато қилиши мумкин. Шунинг учун меҳмонга намоз вақтлари эслатиб турилиши зарурдир. Бирор нарсани тақдим қилиш учун …

Батафсил

БОЛАЛИК

Имом Бухорийнинг болалик йиллари асосан илм талабида ўтди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Хатиб ўз санади ила қилган ривоятда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ қуйидагиларни айтади: «Мен Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга: «Ҳадис талаб қилишни бошлашинг қандай бўлган?» дедим. «Куттоб – бошланғич таълимдалигимдаёқ ҳадис ёд олишга илҳомлантирилдим», деди. …

Батафсил

شرح العقائد العضدية (Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя)

Муаллифи. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.).  Ақоид. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.)нинг “Ал-ақоид ал-Азудийя” асарига шарҳ ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ.

Батафсил

Иллат ва залолат боши

Башарият тамаддунида унинг ҳаётига хавф  солган иллатлар  кўп бўлган. Афсуски, бугун  жамиятимизга  етарлича ташвиш солишга интилаётган қора кучларнинг манфур қилмишларидан бири бу –экстремизм балосидир. Ёмон томони  бу бало қисқа фурсатда турлича қиёфага эга бўлди. Ҳозирда экстремизмнинг халқаро  кўринишдаги нусхаси бутун бошли миллатлар ва халқлар орасидаги нифоқ уруғини сепади. Энг буюк …

Батафсил

ИСМЛАРИ, НАСАБЛАРИ ВА ТУҒИЛИШЛАРИ

Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ (Айрим манбаларда Баздизбаҳ ёки Яздабиҳ ҳам дейилган) Жўъфий Бухорийдир. Бардизбаҳ мажусий бўлган. Аммо Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ ўз вақтида Бухоронинг волийси бўлган ва Ямон Жўъфийнинг қўлида мусулмон бўлган. Ўша пайтларда бировнинг …

Батафсил

“ШИРЪАТ АЛ-ИСЛОМ” АСАРИДА ЗИЁФАТ ОДОБИ ВА УНГА ОИД ҲАДИСЛАР

Мазкур асар муалифи Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Жуғий[1] ал-Бухорий ал-Ҳанафий бўлиб, тарихда “Имомзода” тахаллуси билан танилган. Машҳур тарихчи Самъонийнинг ёзишича, у фазилатли имом, фақиҳ, воиз, адиб, шоир, тақводор, чиройли хулқли, кўп хайрли ишларни қилувчи улуғ аллома бўлган. Аллома ҳижрий 491, милодий 1098 йил робийъул аввал ойида таваллуд топган.[2]          Аллома …

Батафсил

Нуриймон Абулҳасан Масжид ул-Ҳаромнинг имоми, асли Ўзбекистонлик Шайх Ҳасан ал-Бухорий билан учрашди

 Бу йилги ҳаж мавсуми ҳушхабарларга бой бўлди. Аждодларимиз томонидан қолдирилган қатор қўлёзмаларнинг юртга қайтарилиш жараёнининг бошланиши, Шайх Саид Бекдошнинг Ўзбекистонга таклиф этилиши ва улар томонидан нашрга тайёрланган Имом Марғиноний қаламига мансуб “Ҳидоя” асарининг юртимизда чоп этилиши юзасидан келишувга эришилиши, Мавароуннаҳр вақфлари қўмитаси раиси билан олиб борилган музокаралар ва бошқа кўплаб …

Батафсил

Ислом поклик динидир

Ислом дини инсонларни покликка ва озодаликка чақиради. Зеро Аллоҳ таоло ўзи покдир ва покликни яхши кўради. Ҳадиси шарифларда бундай марҳамат қилинади “Албатта Аллоҳ таоло пок зот, пок нарсани севади, озода зот озадаликни севади”, “Пок бўлинглар, зеро ислом поклик динидир”, “Поклик кишини имонга чақиради, имон эса ўз соҳиби билан жаннатда биргадир”. …

Батафсил

Калом илмининг вужудга келиши

Юртимиздан чиққан алломалар илмий-маънавий, диний меросида барча диний ва дунёвий билимларга оид намуналарни кузатиш мумкин. Эътиборлиси, улар орасида калом – ақида илмига бағишланган асарлар ҳам салмоқли ўрин эгаллайди. Халқимизнинг бебаҳо маънавий хазинаси ҳисобланган мазкур асарларни илмий таҳлил ва тадқиқ этган ҳолда таржима қилиш, улардан кенг халқ оммаси, айниқса, ёшларни хабардор …

Батафсил