Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 30)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ЙИРИК ХАЛҚАРО ФОРУМ ИШ БОШЛАДИ

Бугун пойтахтимизда жорий йил 16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, АҚШ Глобал жалб қилиш институти, қатор халқаро ташкилот ҳамда муассасалар томонидан ташкил этилаётган тадбир доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига …

Батафсил

Марказ илмий ходимлари хориждаги йирик халқаро анжуманда

Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университетида Камол Пошшозода (Ибн Камол) ҳаёти ва илмий меросига бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Унда дунёнинг ислом илмларига ихтисослашган нуфузли илмий муассасалари вакиллари, исломшунос олимлар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда таниқли диний уламолар иштирок этишди. Конференция ишида шунингдек, айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Туркия сафарида …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказида изланиш олиб бораётган илмий ходими Барот Амонов Ўзбекистон Халқаро ислом академияси профессори Илҳом Бекмирзаев билан бирга Кембриж университети ҳузуридаги Кембриж Марказий Осиё форуми (CCAF- Cambridge Central Asia Forum) раҳбари доктор Сиддхарт Саксена билан учрашди. Марказ ва Кембриж Марказий Осиё форуми ўртасида …

Батафсил

МАНФААТЛИ САФАР ХАЙРЛИ КЕЧМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Туркия сафаридаги делегацияси Анқара Йилдирим Боязид университетида бўлди. Делегация аъзолари университет ректори, профессор, Др. Ибраҳим Айдинли билан учрашиб, Марказ директори Шовосил Зиёдовнинг қизғин саломларини етказди. Университет билан Марказ ўртасида ўтган йилнинг сентябр ойида профессор Айдинлининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Айни пайтда …

Батафсил

Ҳамкорликка оид муҳим келишувга эришилди

Айни кунларда Туркия сафарида бўлиб турган делегация аъзолари Анқарадаги Ислом тафаккури институти раҳбари профессор, Др. Меҳмет Гўрмез билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида ўтган йилнинг ноябр ойида марказ директори Шовосил Зиёдовнинг мазкур институтга қилган ташрифида эришилган келишувлар натижалари алоҳида эътироф этилиб, ҳамкорликка оид амалий алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, …

Батафсил

Марказ делегацияси Туркия сафарида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ илмий ходимлари Анқара Йилдирим Боязид университетида Камол Пошшозода ҳаёти ва илмий меросига бағишлаб ўтказиладиган халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этиш мақсадида Туркия сафарида бўлиб туришибди. Сафар доирасида марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев раҳбарлигидаги делегация Туркиядаги қатор нуфузли илмий муассасалар билан ҳамкорликка оид …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ТАЛАЙ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Франциянинг илмий тадқиқотлар миллий маркази олималари ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди. Хорижлик мутахассисларга Марказ музейи, кутубхона фонди ва илмий фаолият олиб бориш учун яратилган шароитлар кўрсатилди.     Ўзбекистон ва Франция илмий-тадқиқот марказлари ҳамда маданий муассасалари ўртасида 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК – ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР АСОСИ

Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази “OcisNews” ахборот бюллетенининг янги нашрдан чиққан баҳорги сонида мазкур марказнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигига оид маълумот чоп этилди. Нашрнинг марказдаги баҳорги семестр янгиликлари ҳамда умумий жараёнларга бағишланган 78-сони 2-саҳифасининг асосий қисми “Халқаро алоқалар” рукнига бағишланган бўлиб, унда дунёнинг бир неча давлатлари ҳамда нуфузли илмий муассасалар сирасида Ўзбекистон …

Батафсил

Амонов Оксфордда семинар ўтказди

Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказида изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар томонидан тадқиқотлари мавзуси юзасидан ҳафтада икки марта семинар ташкил қилиш тартиби жорий этилган. Ушбуга кўра Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, айни пайтда Оксфордда тадқиқот олиб бораётган Барот Амонов “Саҳиҳул Бухорий”га ҳанафий мазҳаби асосида ёзилган шарҳлар таҳлили (“Умдатул Қорий” мисолида)” мавзусида …

Батафсил

ҚЎЛЁЗМАЛАР МОЗИЙДАН СЎЗЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун айни кунларда Марказда тадқиқот олиб бораётган франциялик олимлар иштирокида қадимий қўлёзма нусхалари ва уларнинг хусусиятларига бағишланган илмий семинар ташкил этилди. Семинарда Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори Мари Эфтимию “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Қуръон қўлёзмалари фонди тарихига …

Батафсил