Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 31)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ЛОНДОНДА МОВАРОУННАҲРЛИК МУТАФАККИРЛАР ШАРАФЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи, Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази тадқиқотчиси Барот Амонов Лондон Ислом маданияти маркази директори доктор Аҳмад ал-Дубаян ҳузурида бўлди. Мулоқот чоғида ҳар икки марказ ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, хусусан илмий-тадқиқот фаолиятида ўзаро тажриба алмашув жараёнларини жадаллаштириш, исломни …

Батафсил

ҲАМКОРЛИККА ҲУҚУҚИЙ АСОС СОЛИНДИ

Бугун, 11 феврал куни ZOOM дастури орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Малайзия Ислом илмий университети (USIM) ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари, Малайзия Ислом илмий университети раҳбар ходимлари, мазкур университет қошидаги Ислом фанлари институти мутасаддилари …

Батафсил

“МАРКАЗИЙ ОСИЁ КЎЧМАНЧИЛАРИНИНГ ИЛК ИСЛОМЛАШУВИ”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган туркум онлайн семинарларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, юртимизда фаолият юритаётган илмий муассасалар – Ўзбекистон халқаро ислом академияси, …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн семинарларнинг навбатдагисига таклиф этамиз. Бу галги семинарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Археологик тадқиқотлар институти катта тадқиқотчиси Др. Фарҳод Мақсудовнинг “Марказий …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКДАН БАРЧА БИРДЕК МАНФААТДОР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Австралия Фатво кенгаши Бош котиби, доктор Шайх Салим Алвон ал-Ҳусайний ҳамда Калифорниядаги (АҚШ) Анахейн ислом маркази доктори Шайх Билол ал-Ҳаллоқ билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида директор Ш.Зиёдов меҳмонларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Марказнинг мақсад ва вазифалари, ўтган давр …

Батафсил

МАРКАЗ ТАДҚИҚОТЧИСИ БУЮК БРИТАНИЯДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амонов Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (OIC)да малака оширишни бошлади. Кеча у Марказ директори Др.Фарҳан Аҳмад Низами ҳузурида бўлиб, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази кутубхонасига Марказ томонидан нашр этилган китоблар ва эсдалик совғаларини ҳадя қилди. …

Батафсил

“Мусулмон  олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий форум бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 январ куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида “Мусулмон олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий веб-форум ўтказилди. Тадбирда 100 дан ортиқ маҳаллий ва …

Батафсил

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ТУРКИЯДА АМАЛИЁТ ЎТАМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг 3 нафар илмий ходими Туркия Республикасига илмий сафарга жўнаб кетди. Сафар Туркия университетлари ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича имзоланган “Йўл харитаси” ижроси доирасида уюштирилган бўлиб, бир ой муддатга мўлжалланган. Сафарнинг …

Батафсил

МОВАРОУННАҲР – ИЛМ ЎЧОҒИ ВА БУЮК АЛЛОМАЛАР ЮРТИ

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг “Умумжахон Ислом қўлёзмалари тадқиқоти”да баён этилган бой илмий мероси” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, юртимизда фаолият юритаётган илмий муассасалар вакиллари, соҳа …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ташаббуси билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг “Умумжаҳон Ислом қўлёзмалари тадқиқоти”да баён этилган бой илмий мероси” мавзуида ўтказиладиган онлайн семинарга таклиф этамиз. Семинарда Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди бошқарувчи директори Др. Сали Шаҳсивари ўз …

Батафсил