Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 48)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

اقسام وقف سجاوندي (Ақсом вақфи Сижовандий)

№ inv. MR 3/V Муаллиф: Руҳониддин Абу Фазл Абу Жаъфар Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Тайфур Ғарнавий Сижовандий (ваф. 560/1165 й.). Тажвид. Асарда тажвид қоидалари идғом, изҳор, истеъло ҳарфларини ўқиш қоидалари ва Қуръон каримдан оятлар келтирилган. Асар назм усулида ёзилган бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 57б). Асар …

Батафсил

ديوان حكمت خواجه احمد يسوي (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 42/III Муаллиф: Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва …

Батафсил

شرح على الشافية (Шарҳу ала аш-шофия)

№ inv. MR 128 Муаллиф:Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (ваф.746/1345 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожиб номи билан танилган машҳур наҳв олими Усмон ибн Умар (ваф. 646/1248 й.)нинг сарф илмига оид “аш-Шофия фит-тасриф” номли асарига Фахриддин Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий тарафидан ёзилган шарҳдир. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари, мавзулар мисоллар …

Батафсил

مناجات ونصایخ (Муножат ва насоих)

№ inv. MR 72/VI Муаллиф:Хўжа Абдуллоҳ Ансорий (ваф. 481/1088 й.). Тасаввуф. Рисола тасаввуф илмига оид бўлиб, унда поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ошиқлик, маърифлик ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирчан оҳангда ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 163а). Асар боши …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 97/II Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Батафсил

قصيده (Қасийда)

№ inv. MR 186/IV Муаллиф номаълум. Дуо.Рисолада турли хил қасийдалар келтирилган бўлиб, ҳар бир қасийданинг ўқилиш тартиби ва хислатлари баён қилинган. Рисола дуолар мажмуаси бўлиб, унда инсонлар бемор бўлган пайтида ўқиладиган турли дуолар, дам солиш йўллари, турли хил муоммаларни бартараф этиш йўллари баён этилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 78б). …

Батафсил

هزار يك نام حضرت الله تعالى (Ҳазор як ном ҳазратиллаҳ таъала)

№ inv. MR 69 Муаллиф номаълум Дуо. Асарда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу саловот ва дуолар Қуръон Карим ояти ва ҳадислардан олинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : اللهم انى اسالك باسمائك الحسنى ما علمت وما لم اعلم يا الله يا رحمان يا رحيم يا …

Батафсил

Сарфи Баҳоий (Бидон)

 № inv. MR 63/III Муаллифи: Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.  Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 50б). Асар боши (в. 50б) : بدان …

Батафсил

مراح الارواح(Мароҳу ал-арвоҳ)

№ inv. MR 62/V Муаллиф: Аҳмад  ибн Али ибн Масъуд (ваф. 738/1338 й.) Грамматика. Асар  араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда морфология ва синтаксиснинг олтита бобга бўлиб ўрганилган. Асарда асосан феълларнинг тусланиши ва турланиши кўрсатиб ўтилган. Асарнинг кўплаб нусхалари бўлиб, Марказий Осиё мадрасаларида араб тили грамматикасини ўзлаштиришда асосий дарслик сифатида фойдаланилган. …

Батафсил

شرح الشمسية فى المنطق للقطب(Шарҳ аш-шамсийя фи ал-мантиқ ли-л-Қутб (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя) (в. 2а))

№ inv. MR 4/I Муаллифи: Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.) Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил масалалар баён қилинган. Асар бир неча баҳс ва мунозаралардан иборат бўлиб, ҳар бир баҳс бир неча қисмларни ўз ичига олади. Асарда илм, тасаввур, ҳикмат каби иборалар мантиқий шарҳлаб …

Батафсил