Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح الحواشى القدسية (Шарҳ ал-ҳавоши ал-қудсия)

شرح الحواشى القدسية (Шарҳ ал-ҳавоши ал-қудсия)

№ inv. MR 62/VII

Муаллиф – номаълум.

Мантиқ. Ушбу рисола аллома Тафтазонийнинг “ал-Мутоввал” асарига Мир Саид Шариф Журжоний тарафидан ёзилган “Ал-Ҳавоши ал-қудсия” номли ҳошиянинг шарҳи бўлиб, унда мазкур ҳошияда келган айрим жумлалар мантиқий жиҳатдан изоҳлаб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 100б).

Асар боши (в. 100б) :

غير العدد و هو ههنا عبارة المتن دخول هاء التنبه فى الحواش القدسية اى من المفردات و هذا بناء على انه لم يعبرها داخله على الجمله …

Асар сўнги (в. 105б) :

… ربما يكتف بذكر احدهما على الاخر و يمكن ان وجوب علم المقدمه فى المنتق انما جاء من جمة توقف الشروع فيه …

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 100б-105б) ; 106а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, асар муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …