Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 45/IV

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 49б).

Асар боши (в. 49б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على  خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة …

Асар сўнги (в. 57б) :

… واختار نخیار اختيار اواذ انبتيها للمفعول قلب اجيب بجاب واستقم يستقام والفتد نيقاوو واخير نختار والامر منها اجيب اجيبا اجواله

Колофон (в. 57б) :

تمت تمت تمت

Настаълиқ. 9 варақ. (в. 49б-57б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´65 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …