№ inv. MR 11/I
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا…
Асар сўнги (в. 12б) :
… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد ما حذف و المفتوحة ما قبلها تفلبا الفا.
Колофон (в. 12б) :
تمت الكتاب بعون الوهاب و اليه مرجع المآب ١٢۴٩ سنة
Кўчирилган сана (в. 12б) : 1249/1823 й.
Настаълиқ. 12 варақ. (в. 1б-12б) ; +01 хаттот машқи ; 02-04 форсча байтлар бор ; 05а, 13-14а бўш варақ ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳлари бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´65 mm. ; варақ ўлчами : 190´120 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф: Муҳаммад Амин ибн Мулло Муҳаммад.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовасидан ажралиб, айрим варақлари тушиб қолган, варақларнинг четлари намдан зарарланган.