Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

فصل فى الحروف (Фасл фи ал-ҳуруф)

№ inv. MR 140/I

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в.1б).

Асар боши (в. 1б) :

فصل في الحروف التي تجر الاسماء فقط  و هي سبعة عشر حرفا نحو به داءو مررت بزيد بالله لا فعلن و الله لا ضربن وتالله …

Асар сўнги (в. 24б) :

… و ينصب المعدود مفردا منكرا في غير ذاك كقولك احد عشر درهما وعشرون ثوبا وتسعون دينارا

Колофон (в. 24б) :

تم القسم الرابع فى تعريف الاسما و يتعلق القسم الخامس فى تعريف الافعال

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب

Настаълиқ. 24 варақ. (в. 1б-24б) ; +01а-02а, 25 бўш варақ ; 26а-100б грамматикага оид “Мажмуа” асарнинг тошбосма нусхаси бор; 11 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; варақлар орасида шарҳ ва тўлдирмалар учун бўш варақ саҳифаланган; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 150´80 mm.; варақ ўлчами : 300´180 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: муқоваси йўқ, таъмирга муҳтож.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг муқовалари йўқ, варақлар намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …