النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 141 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. …
Батафсилمجمع خافي (Мажуъа Хофий)
№ inv. MR 147/V Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асар намоз ва покликка оид турли масалалар келтирилган бўлиб, улар оят, ҳадислар, масалалар ва ривоятлар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 48б). Асар боши (в. 48б) : مسئلة مسلمانى نماز ميكندارد وشك افتادش كه از من آبي آن نمازرا … …
Батафсилديوان بيدل (Девони Бедил)
№ inv. MR 203 Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, …
Батафсилخطبة حضرت الادم (Хутба ҳазрат ал-Одам)
№ inv. MR 74/I Муаллиф. Муаллиф номаълум. Қисса. Асар Қуръони Каримдаги оятлардан келтирилган қиссалардан ташкил топган бўлиб, муаллиф қиссада тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган Унда Одам а.с. ва Момо Ҳавво, Иброҳим ва Сора, Юсуф ва Зулайҳонинг никоҳлари ҳақида ҳикоятлар ҳамда никоҳ ояти келтирилиб, уни шарҳ ва …
Батафсилالقرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)
№ inv. MR 85 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 7-8 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 5 (“Моида”) суранинг 83-оятидан бошланиб, 7 (“Аъроф”) суранинг 87-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : واذا سمعوا ما انزل الى الرسول ترى …
Батафсилاول علم (Аввали илм)
№ inv. MR 76/VII Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 332б). …
Батафсилصرف بهائى (Сарфи Баҳоий)
№ inv. MR 146/VIII Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 85б). Асар боши (в. 85б) : …
Батафсилالقرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)
№ inv. MR 168 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 19-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 25 (“Фурқон”) суранинг 21-оятидан бошланиб, 27 (“Намл”) суранинг 59-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : وقال الذين لا يرجون لقاءنا لولا انزل علينا …
Батафсилتصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)
№ inv. MR 123/IV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 65б). …
Батафсилالكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)
№ inv. MR 144/III Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …
Батафсил