№ inv. MR 414/II Муаллифи. Саъдиддин Муҳаммад ибн Аминиддин Абдулкарим Шибистарий. Тасаввуф. Асар тасаввуфий қарашларини ўзида мужассам этган муҳим ва машҳур шеърий китобдир. Унинг ҳажми кичик (1000 мисрадан иборат) бўлишига қарамай, тасаввуфий адабиётининг қимматли асарларидан саналади. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 20а). Асар боши (в. 20а) : بنام آنكه جانرا معرفت …
Батафсилرساله (Рисола)
№ inv. MR 414/I Муаллифи. Муаллифи номаълум. Ақоид. Асарда Аллоҳ таоланинг исм сифатлари ва оламни яратилиши ҳақидаги маълумотлар баён қилинган. Асар байт, рубоий ва ғазаллар билан келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : سپاسى يكى را كه غنجه حقيقت مقدسه اش در كلشن راز باحسن وجوه ….. …
Батафсилالفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)
№ inv. MR 412 Муаллифи. Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳ. Шарҳни машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий ёзган. Шарҳ араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, ундаги мавзулар …
Батафсилشرح الفوائد الضيائية (Шарҳу фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)
№ inv. MR 394 Муаллифи. Муаллифи номаълум. Грамматика. Машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомийнинг “фавоид аз-зиёийя” асарига ёзган шарҳ бўлиб, араб тили грамматикасига бағишланган. Ундаги мавзулар шарҳлар билан кенг ёритиб берган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : … …
Батафсилچهار كتاب (Чаҳор китоб)
№ inv. MR 391 Муаллифи. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “Чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. …
Батафсилحاشية على شرح التفتازانى على عقائد النسفى (Ҳошияту ала шарҳи ат-Тафтазоний ала ақоид ан-Насафий)
№ inv. MR 380/I Муаллифи. Мавлавий Аҳмад, Аҳмад Жундий (ваф. 1003/1594-95) Ақоид. Асар “Шарҳ ақоид ан-Насафий” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади. Шарҳ энг машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган. Нусха тўлиқ …
Батафсилحاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)
№ inv. MR 379/II Муаллифи. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид …
Батафсилتحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)
№ inv. MR 379/I Муаллифи. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб, мантиқ илмига оид турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба …
Батафсилديوان حكمت (Девони ҳикмат)
№ inv. MR 364/III Муаллифи. Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ қабиласи ўртасида сўфий ва «Яссавия» тариқати асосчиси бўлиб, Аҳмад Яссавий ўзининг «Девони ҳикмат» асарида «Яссавия» таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, илоҳий ишқ ва ошиқлик, …
Батафсилحضرت على قصه سى (Ҳазрати Али қиссаси)
№ inv. MR 364/II Муаллифи. Муаллифи номаълум. Қисса. Асар назмда бўлиб, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, шунингдек, кўрсатган қаҳрамонликлари баён қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси ҳам …
Батафсил