Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Ат-Танқиҳ маъа шарҳиҳи ал-мусамма бит-тавзиҳ التنقيح مع شرحه المسمى بالتوضيح

Ат-Танқиҳ маъа шарҳиҳи ал-мусамма бит-тавзиҳ التنقيح مع شرحه المسمى بالتوضيح

№ inv. MR 487/II

Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Саъдуддин Тафтазоний томонидан ёзилган “ал-Тавзиҳ маъа шарҳи ал-танқиҳ” шарҳ бўлиб, Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн Ҳусайн Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) томонидан ёзилган шарҳига шарҳ саналади. Асарда Ислом динининг фиқҳ илми Қуръони карим, суннат, ижмоъ ва қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалари оят ва ҳадисларнинг таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 3б).

Асар боши (в. 3б) : 

 الحمد الله الذى أحكم بكتابه الشريعة الغراء و رفع بخطابة فروع الحنيفية  السمحة البيضاء حتى أضحت كلمته الباقبة راسخة…

Асар сўнги (в. 9б) :   

  …يرفع عليه العروس للجلوة من نصصت الشىء رفعه و العروس نعت يستوي فيه الرجال و المرأة ما داما فى اعراسهما يجمع.

 Настаълиқ.  15 варақ. (в. 1б-12а) ; 10а-12а,+15а бўш варақ, 13-14 варақ фиқҳий масала келтирилган ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, олд муқоваси таякисидан ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Шарҳ ар-рисола ал-Азудия – شرح الرسالة العضدية

№  inv. MR 487/VI Муаллиф. Муҳйиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Бардаъий (ваф. 927/1521 …