النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 20 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. …
Батафсилحركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)
№ inv. MR 181/III Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …
Батафсилتلخيص المفتاح (Талхис ал-мифтаҳ)
№ inv. MR 1/III Муаллиф. Жалолиддин Муҳаммад ибн Абдураҳмон Қазвиний (ваф. 739/1339 й.) Балоғат.. Асар Абу Яъқуб Юсуф Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асарининг учинчи қисмига ёзилган шарҳдир. У балоғат илмига, яъни, Қуръон оятларининг маънодаги балоғати, фасоҳат илми, сўздаги маъноларнинг теранлиги каби мавзу ва бобларга ажратилиб берилган. Шунингдек, асарда саҳоба ва ундан кейинги олимларнинг …
Батафсилحاشية حاشية الاساس (Ҳошият ҳошият ал-асос)
№ inv. MR 3/XI Муаллиф. Эшон Махдум қози. Ақоид. Асар ақидага оид масалаларга бағишланган “Ҳошияту ал-асос” асарига ёзилган шарҳ. Шунингдек, асарда калом илмига оид атама ва иборалар рисола муаллифининг фикрига мувофиқ равишда шарҳлар берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 123б). Асар боши (в. 123б) : منه الهداية الى الصراط المستقيم و على …
Батафсилحاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)
№ inv. MR 17/II Муаллиф. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …
Батафсилتذكرة مقيمخاني (Тазкираи Муқимхоний)
№ inv. MR 68/I Муаллиф. Муҳаммад Юсуф Мунший ибн Хужа Бақо. Тарих. Асар Аштархонийлар сулоласи Балх ҳокими шаҳзода Абулмузаффар Муқимхон (1601-1747 й.) га бағишлаб ёзилган тазкира бўлиб, Чингизхон ва унинг авлодлари, шунингдек, ўзбек хонлари Шайбонийлар (1500-1601), Аштархонийлар (1601-1747) ҳукмронлик қилган даври шажарасининг тарихи ёритилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши …
Батафсилحاشية على تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Ҳошияту аъла таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийяти фи шарҳ ар-рисалати аш-шамсийя)
№ inv. MR 77/II Муаллиф. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.). Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид …
Батафсилالعقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)
№ inv. MR 108/VII Муаллиф. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.) Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 114а). Асар боши (в. 114а) : الحمد لجامع المتون والصلوة لقاطع الفنون قال النبي عليه السلام …
Батафсилحاشية على شرح التفتازانى على عقائد النسفى (Ҳошияту ала шарҳи ат-Тафтазоний ала ақоид ан-Насафий)
№ inv. MR 229/I Муаллиф. Мавлавий Аҳмад, Аҳмад Жундий (ваф. 1003/1594-95) Ақоид. Асар “Шарҳ ақоид ан-Насафий” асарига ёзилган ҳошиядир. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади. Шарҳ энг машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган. Нусха тўлиқ …
Батафсилشرح الكافية للهندي (Шарҳу ал-кофияти лил-Ҳиндий)
№ inv. MR 206 Муаллиф. Аҳмад ибн Умар Заволий Давлатободий Ҳиндий (ваф. 849/1455 й.). Грамматика. Асар Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.) нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳидир. Асар араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида …
Батафсил