Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (بدان) [Сарфи Баҳоий (= Бидон)]

صرف بهائى (بدان) [Сарфи Баҳоий (= Бидон)]

№ inv. MR 45/VI

Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 65а).

Асар боши (в. 65а) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف همچون رجل فعل همچون ضرب حرف…

Асар сўнги (в. 80б ) :

… ترصيغه تثنية مؤنث اسم تفضيل ضربات همه زناني زننده صيغة جمع مؤنث اسم تفضيل

Колофон (в. 80б) :

تمت الکتاب بعون الملک الوهاب والیه المرجع والماب تمت تم

Настаълиқ. 16 варақ. (в. 65а-80б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …